ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради
17 дек 20:21
Янгиликлар
ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради
ЖЧ-2026да қатнашадиган ҳар бир жамоа кафолатланган тарзда камида 10,5 миллион доллар қўлга киритади. Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, ФИФА кенгаши 2026 йилдаги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун рекорд даражадаги 727 миллион доллар ажратган - бу 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига нисбатан 50 фоиз кўп. Маблағ иштирокчи аъзо ассоциациялар орасида тақсимланади, шундан 655 миллион доллар турнирнинг соврин жамғармасини ташкил этади.
ЖЧ-2026 ғолиби 50 миллион доллар, финалчи эса 33 миллион доллар мукофот пули олади. Бронза медали соҳиби 29 миллион доллар, 4-ўринни эгаллаган жамоа эса 27 миллион доллар ишлаб топади. Чорак финалчиларга 19 миллион доллардан, 1/8 финал иштирокчиларига 15 миллион доллардан, 1/16 финалга чиққанларга 11 миллион доллардан тўланади. Гуруҳ босқичидан чиқиб кетган иштирокчилар 9 миллион доллардан мукофот пули олади.
Бундан ташқари, ЖЧ-2026нинг ҳар бир иштирокчиси тайёргарлик харажатларини қоплаш учун 1,5 миллион доллар олади. Шундай қилиб, ҳар бир ассоциация турнирда иштирок этгани учун камида 10,5 миллион доллар қўлга киритади.
Маълумот учун, Ўзбекистон тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар