Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Португалияга мағлуб бўлди

Iskandarov Abdulaziz
30 сен 2026, 07:27
Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Вакилларимиз мазкур тараддуд жараёнида Португалия билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ўйинда терма жамоамиз мезбонларга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Португалия - Ўзбекистон 2:0

Ўзбекистон: Олим Шомуродов, Миржамол Анваров, Машҳурбек Абдисолиев, Абубакир Раҳимов, Адис Абдунабиев, Ислом Равшанов, Муҳаммад Маматов, Миркомил Муродов, Суҳроб Садиржонов, Аҳрор Равшанбеков, Асилбек Алиев

Захирадан тушганлар: Элсевар Олимов, Нурмуҳаммад Ўктамов, Жаҳонгир Ўктамбоев, Дамир Мирзабеков, Муҳаммадодилхон Орифхонов, Ҳабибуллоҳ Тоҳиров, Лазиз Абдураимов

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›