Санчо фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
12 авг 2025 19:50
Янгиликлар
Санчо фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
Ҳуқуқлари "Манчестер Юнайтед"га тегишли бўлган англиялик ярим ҳимоячи Жейдон Санчо тез орада Туркия чемпионатининг топ-клубларидан бирига ўтиш эҳтимоли бор.
"Fotospor" маълумотларига кўра, 25 ёшли футболчининг хизматларига "Бешиктош" қизиқиш билдирмоқда. Туркия клуби президенти Сердар Адали ярим ҳимоячини қўлга киритиш учун ҳамма нарсани қилиши, бироқ якуний қарор футболчининг ўзига боғлиқ бўлишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, матбуотда Санчо яна Дортмунднинг "Боруссия"сига қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Жейдон Санчо ўтган мавсум ижара асосида "Челси"да ўйнаганди. Лондон клуби таркибида Премер-лигада 31 ўйин ўтказиб, 3 та тўп киритган ва 4 та голли пас узатган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар