

"Мен Худо ва футбол туфайли миллионлаб евро ишлаб топдим, аммо қамоқда 113 евро олиб, футболда миллионлар топган пайтимдан кўра бахтлироқ эдим", – дея Алвеснинг сўзларини келтиради “Goal”.
43 ёшли бразилияликнинг айтишича, у қамоқдалик пайтида хоналарни тозалаш билан шуғулланган.
2023 йил январь ойида Алвес жинсий зўравонликда айбланиб ҳибсга олинганди. 2024 йил февраль ойида у 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Ўша йилнинг март ойида эса тахминан 14 ой ҳибсда ўтирганидан сўнг 1 миллион евро гаров эвазига озодликка чиқди.
2025 йил март ойида Каталония Олий суди айблов ҳукмини бекор қилди ва Алвесни оқлади. Бразилиялик футболчи фаолияти давомида "Барселона" билан уч марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан ва икки бор Америка Кубоги соҳибига айланган.



