UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  0 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  6 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  3 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  7 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1

Рўзиқул Бердиев: "Қобулжоновни тезроқ соғайиб, майдонга қайтишини тилайман" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Қобулжоновни тезроқ соғайиб, майдонга қайтишини тилайман"

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич иштирок этди ва ўйин ҳақидаги ўз фикларини билдириб ўтди.

- Ўйинга тузган режамиз, ўйлайманки амалга ошди. Бугунги ўйинда футболчиларимизга асосий вазифа қилиб, ўйин бошида ҳисобда олдинга ўтиб олиш қўйилган эди. Нима учун бундай режа тузган эдик? Ўзларингизга маълум, бундан икки кун олдин оғир ўйин ўтказдик, йигитлар бу ўйинда катта куч сарф қилишган эди. Бугун кучимиз борида тезроқ гол уриш эди. Буни амалга оширдик. Иккинчи бўлимда асосий эътиборни ҳимояга қаратдик, чунки кубок баҳсида ўз майдонида гол ўтказиб юбориш, оғир оқибатга олиб келади. Бугунги ўйинда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам, майдонда ҳаракат қилган ўинчиларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Йигитларимиз толиққан бўлишларига қарамасдан яхши ўйин намойиш этишди.
 
Тўғри, биз учун ўйин тақвими тизиғроқ, шундай бўлсада ҳаракат қиламиз кейинги ўйинларда ҳам ижобий натижа учун ўйнашга.
 
Ҳамробеков айни кунларда умумий машғулотларда иштирок этмоқда. У яқин вақтларда жамоамизга ёрдам бериши мумкин. Раҳматуллаевнинг майдонга қайтишига ҳали вақт бор. У энди жароҳатидан фориғ бўлди, аммо унга ҳали муолажалар керак.
 
Бугунги ўйинда кутилмаганда “Бухоро” жамоаси дарвозабони Сардор Қобулжонов оғир жароҳат олди. Афсуски бундай ҳолатдан, яъни жароҳат олишдан футболчи кафолатланмаган. Шахсан ўзим номимдан унга тезроқ соғайиб, майдонга қайтишини тилайман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика