Рўзиқул Бердиев: "Биз учун асосий муаммо - иқлим"

Aslanov Jasurbek
16 сен 2026, 00:45
"Ал Ҳалидия" ҳамда "Насаф" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси ўйинидан аввал қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ва дарвозабон Абдувоҳид Неъматов матбуот анжуманида қатнашишди.

Рўзиқул Бердиев: “Бу турнирдаги дастлабки баҳс. Иккала жамоа ҳам мусобақани яхши бошлашга ҳаракат қилади. Ушбу учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибимиз кучли, таркибада маҳоратли футболчилар бор”

Абдувоҳид Неъматов: “Турнирга тайёрмиз. Мусобақани ғалаба билан бошлаб, мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз. Бу ердаги иқлим? Иккала жамоа ҳам бир хил шароитда тўп тепади. Боримизни бериб ҳаракат қиламиз”.

- Баҳрайнда охирги ўйинингиз 2021 йилда бўлган. Ўшанда ОФК Кубоги финалида “Ал Муҳаррақ”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлгансиз. Бу сизга таъсир қиладими?
- Бу воқеа анча аввал содир бўлган. Аммо финалда иштирок этиш ҳам ёмон натижа бўлмаган. Эртанги баҳсдаги натижа финалдан фарқ қилади.

- Рақиб жамоадаги энг муаммоли футболчи ким деб ўйлайсиз ва маҳаллий иқлим жамоангизга таъсир кўрсатадими?
- Биз учун асосий муаммо - иқлим. Рақиб таркиби сафида тажрибали, яхши легионерлар бор экан. Йигитларга улар ҳақида етарлича маълумот бердик. Ҳаво иссиқ, намлик юқори, аммо шунга қарамай боримизни бериб, ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати