Россия терма жамоаси декабрь ойида Македония билан ўйнайди
03 окт 2016 19:10
Янгиликлар
Россия терма жамоаси декабрь ойида Македония билан ўйнайди
Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесовнинг маълум қилишича, жамоа декабрь ойида македонияликлар билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
"Бизга Македония ва Молдавия терма жамоаларидан декабрь ва февраль ойларида ўртоқлик учрашуви ўтказиш таклифи келиб тушди: Декабрда Македония билан ўйнашимиз аниқ, февралдаги ўйинни РФПЛнинг ноябрдаги йиғилишида муҳокама қиламиз. Бу клубларга боғлиқ: Улар ҳам йиғинда бўлишади, клублар футболчиларга руҳсат бериши керак.
Декабрдаги ўйинга клублар қарор қабул қилишди. Терма жамоага еврокубокларда иштирок этмаётган футболчилар чақирилади. Миллий жамоага даъвогар ўйинчиларга имкон берсак тўғрироқ бўларди. Македония билан Туркияда ўйнаймиз, Молдавия билан ҳам ўша ерда бўлса керак" - дейди Черчесов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар