Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди

Alisher
18 ноя 2024
Станислав Черчесов бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси умумий ўтказиб юборилган голлар сони бўйича (0:15) Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди.

Миллий жамоа бугун УЕФА Миллатлар лигаси 3-гуруҳ 6-тур доирасида Норвегия терма жамоасига 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шундай қилиб, қозоқ миллий жамоаси жорий мавсум бир бор дуранг ва беш бор мағлубият қайд этган ҳолда бирорта ўйинни юта олмади. Қозоғистон терма жамоаси ўйинлар натижаларига кўра B дивизиондан C дивизионга равона бўлди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia