Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини бўшатиб қўйди

Sherzod Nurmatov
27 янв 2025
Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов лавозимини тарк этди.

Томонларнинг ўзаро қарори билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бошқарувига 2024 йилнинг июнь ойида келганди. Миллий терма жамоа унинг қўл остида УEФА Миллатлар лигасида 6 ўйин ўтказиб, Норвегия термаси билан дуранг ўйнаб, 1 очкони қўлга киритди.

Шунингдек, Қозоғистон терма жамоасини бутун мураббийлар штаби ҳам ишдан бўшатилди. 

Ҳозирда миллий терма жамоага янги бош мураббий номзоди кўриб чиқилмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: kff.kz