

"Ювентус" жамоаси қишки трансфер ойнасида "Интер" клуби ва Италия миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Давиде Фраттезини ўз таркибига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Журналист Николо Скиранинг Х ижтимоий тармоғида хабар беришича, клублар ўртасидаги музокаралар аллақачон бошланиб кетган.
Манба маълумотларига кўра, "кекса синьора" "Интер"га сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни таклиф қилишни мўлжалламоқда. Бу ҳуқуқ маълум шартлар бажарилганда мажбурий тусга кириши мумкин. Хабарларга қараганда, Фраттезининг ўзи ҳам аллақачон ўтишга розилик билдирган.
Фраттези 2023 йилнинг ёзидан бери "Интер" сафида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у клуб учун барча мусобақаларда 14 та ўйин ўтказиб, иккита голли узатма берган.



