

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Сўғдиёна" ҳамда ярим ҳимоячи Станислав Андреев шартномани 2025 йилнинг сўнгига қадар узайтирганини эълон қилди.

Маълумот ўрнида, 36 ёшли Станислав Андреев Суперлига доирасида 26 учрашувда майдонга тушиб, 1575 дақиқа ҳаракат қилди. Шунингдек, Суперлигада 1 та гол ва 2 та ассистга муаллифлик қилди. Ўзбекистон Кубоги доирасида рақиб дарвозасига 1 та тўп киритди.
Аввалроқ жамоа тажрибали ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттириши маълум бўлган эди.



