

"Милан" Дивок Ориги билан шартномани бекор қилганини расман маълум қилди.
Бельгиялик ҳужумчи 2022/23 йилги мавсум олдидан "Ливерпул"дан Италия клубига ўтган эди. У "россонери" таркибида барча турнирларда жами 36 та ўйин ўтказиб, фақат 2 та гол урди.
Ориги 2023 йилнинг май ойидан бери "Милан" сафида майдонга тушмаган. У 2023/24-йилги мавсумни "Ноттингем Форест" жамоасида ижара асосида ўтказди.



