“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”
24 дек 00:55
Янгиликлар
“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”
Унда дастлаб мезбонларнинг янги бош мураббийи Юнус Али ва футболчи Ибраҳим Диалло қатнашдилар.
Юнус Али: - “Андижон”га қарши биз учун муҳим ўйин. Гуруҳдаги барча учрашувлар сингари жиддий. Сўнгги икки ҳафта давомида ушбу баҳсга пухта тайёргарлик кўрдик. Нималарга қодирлигимизни кўрсатишни хоҳлаймиз. “Андижон” ҳам мусобақа давомида ўзини қанақа кучга эгалигини намойиш эта олди ва кучли жамоалигини кўрсатди. Уларнинг ўйин услуби ҳам яхши шаклланган. Бизни қийин ўйин кутиб турибди. Тўлиқ куч билан ёндашишимиз талаб этилади.
Ибраҳим Диалло: - Бу ўзига яраша қийин ўйин бўлади. Мавсум ўртасида катта пауза юзага келди. Биз икки ҳафтадан бери расмий учрашувларни ўйнаётганимиз йўқ. Шу сабабли бизга бироз қийинроқ бўлади. Мураббий тайинланишига келсак, бу футболда бўлиб турадиган жараён. Мавсум ўртасида мураббий алмашди. Ўртадаги танаффусни ҳисобга олсак, бу худди янги мавсум бошланаётгандек. Тайёргарлик кўришга имконият бўлади. Жамоа ичидаги муҳит яхши, деб айта оламан. Янги мураббий иш бошлаганидан жамоа хурсанд. Ушбу беллашувга имкон қадар яхшироқ тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик.
- “Андижон” жамоасининг ўйин услуби ҳақида нима дея оласиз? Қайси жиҳатларига кўпроқ эътибор қаратиш керак?
Юнус Али: - “Андижон” жамоасини ўйинларини кўриб чиқдик. Шунга амин бўлдикки, улар анча тартибли ўйин кўрсатишади. Имкон қадар майдон бўйлаб тартибли ўйнашга ҳаракат қилишади. Стандарт вазиятлардан ўйин масаласини ҳал қилишга ҳам интилишади. Ушбу вазиятларга жиддий эътибор қаратади. Шу томонлама ҳам “Андижон” хавфли. Биз рақибнинг кучли томонларини яхшилаб ўрганиб чиқиб, уларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.
- Таркибда жароҳат олган ўйинчилар борми?
Юнус Али: - Бизда жароҳатлар йўқ. Охирги ўйиндан аввалги машғулотни аъло кайфиятда тугатдик. Ҳайриятки, жароҳатлар кузатилмади. Эртанги учрашувга биз тўлиқ куч ва таркиб билан майдонга чиқамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар