Модрич келажаги борасида бир қарорга келди

14 июн 2026, 08:51
"Милан" ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич Жаҳон чемпионати — 2026 дан сўнг футболчилик фаолиятини якунлайди.

Бу ҳақда журналист Даниэле Лонго ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, хорватиялик футболчи ҳамкорликни узайтириш бўйича "россонери" раҳбарияти билан ҳеч қандай учрашув ўтказмайди, клубнинг айни дамдаги лойиҳаси ярим ҳимоячида катта таассурот қолдирмаган.

Модрич 2025 йилнинг ёзида эркин агент мақомида "Милан"га ўтган эди. Якунланган мавсумда у "Милан" таркибида 37 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг "россонери" билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt интернет-портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий баҳоси 4 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, футболчи фаолияти давомида "Реал", "Тоттенхэм", Загребнинг "Динамо", "Интер Запрешич" ва "ХСК Зриньски Мостар" клубларида тўп сурган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›