Испания терма жамоаси ҳужумчиси Оярсабаль Кабо-Вердега қарши ўйинда ЖЧ антирекордини ўрнатди

Aslanov Jasurbek
15 июн 2026, 22:11
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Микель Оярсабаль 2026 йилги Жаҳон чемпионати доирасидаги ўйинда антирекорд ўрнатди.

Учрашув АҚШнинг Атланта шаҳридаги "Мерседес-Бенц Стэдиум" стадионида бўлиб ўтмоқда. Учрашувни иорданиялик бош ҳакам Адҳам Муҳаммад бошқариб бормоқда. Ҳисоб — 0:0.

Оярсабаль Жаҳон чемпионатлари тарихида ўйиннинг дастлабки 30 дақиқаси давомида бирор марта ҳам тўпга тегмаган биринчи футболчига айланди.

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. 2022 йилги жаҳон биринчилиги финалида Аргентина миллий жамоаси Франция билан тўқнаш келган. Ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланган, бироқ пенальтилар сериясида аргентиналиклар устун келган (4:2).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›