Роберто Мартинес: "Роналду Португалия терма жамоаси билан хайрлашиш ҳақида ўйламаяпти"

10 июн 2026, 08:45
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 41 ёшли Криштиану Роналду миллий жамоадаги фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаётганини айтди.

"Сардоримиз қилаётган ҳар бир ишида ҳаммага ўрнак бўлмоқда. У терма жамоага ёрдам бериш учун кунига 24 соат давомида бор кучини бағишламоқда. Сардор ва қолган футболчилар келажак ҳақида ўйлашаётгани йўқ. Биз эртага нима бўлишини билмаймиз: жароҳат олиш мумкин ёки футболчиларга боғлиқ бўлмаган бошқа қарорлар қабул қилиниши мумкин.

Ҳозир бор эътиборимиз машғулотларга, энг яхши бўлишга, режаларимизни майдонда амалга оширишга ва терма жамоа либосини кийишдан фахрланишимизни кўрсатишга қаратилган. У айнан шундай ўрнак кўрсатмоқда. Унинг ягона мақсади — бундан эртага янада кучлироқ бўлиш учун фойдаланишдир", — дея Мартинеснинг сўзларини келтиради ESPN.

Роналду эркаклар терма жамоалари ўртасида ҳам ўтказилган ўйинлар сони (227), ҳам урилган голлар сони (143) бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. У Португалия сафида 2003 йилда дебют қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›