Ренату Саншеш Португалия терма жамоаси йиғинига бормайди
31 авг 2016 23:55
Янгиликлар
Ренату Саншеш Португалия терма жамоаси йиғинига бормайди
Португалия терма жамоаси билан Европа чемпионига айланган Ренату Саншеш жароҳати боис йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди.
"Бавария" клубига ўтган 19 ёшли истеъдод соҳиби ҳали жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган. Португалия терма жамоасидан чақирув олган Ренату Саншеш бу сафарги йиғинда қатнаша олмаслиги ойдинлашди. Шифокорлар унга буни тақиқлаб қўйишди.
Саншеш оёқ мушакларида оғриқ сезаётгани сабабли ҳали сафга қайтишга тайёр эмас. Португалия футбол иттифоқи футболчининг ҳолатини тўғри тушунди ва Саншешга тикланиш учун имконият берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар