"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади
21 авг 2025 14:28
Янгиликлар
"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади
"Челси" ҳимоячиси Ренату Вейганинг Испания Примерасига ўтиш эҳтимоли 99 фоиз.
22 ёшли португалиялик "Вильярреал" футболчисига айланиши кутилмоқда. Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, томонлар ҳимоячининг трансфери борасида тўлиқ келишиб олган.

Манбага кўра, испан клуби Вейга учун 29,5 миллион евро тўлайди.
Вейга ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида "Ювентус"да ўтказди ва у ерда 13 ўйинда майдонга тушди ва фақат 1 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар