

Бироқ бу ғалаба мадридликлар учун анча қийин бўлди.
Танаффус вақтида ҳимоячи Давид Алаба чап оёғида ноқулайлик сезиб, алмаштирилди. Унинг ўрнини Эдуардо Камавинга эгаллади. Франциялик футболчи деярли ўйин охиригача ўйнади, аммо қўшиб берилган вақт бошида у ҳам Луис Миглианинг қўполлиги натижасида жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
Ҳар икки футболчи бугун тиббий текширувдан ўтади ва қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, «Реал Мадрид» навбатдаги учрашувини «Барселона»га қарши Испания кубогининг финалида ўтказади. Учрашув 26 апрелдан 27 апрелга ўтар кечаси бўлиб ўтади.




