"Реал" скаутлари ЖЧ-2026 ўйинида 18 ёшли футболчининг ҳаракатларини кузатишди

Aslanov Jasurbek
20 июн 2026, 17:31
"Реал" Марокко терма жамоаси аъзоси Буаддининг ҳаракатларини кузатмоқда.

"Реал" "Лилль" ва Марокко терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аюб Буаддига қизиқиш билдирмоқда. As журналисти Рубен Мартиннинг хабар беришича, мадридликлар скаутлари Жаҳон чемпионати доирасидаги Шотландияга қарши ўйин (1:0) чоғида ярим ҳимоячини кузатишган. Буадди ўйинни тўлиқ ўтказган, бироқ самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмаган. Аввалроқ, "Лилль" 18 ёшли футболчи учун 70 миллион евро талаб қилаётгани ва унга "Арсенал" қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. Ўтган мавсумда Буадди Лига 1 доирасида "Лилль" таркибида 30 та ўйинда иштирок этиб, 7 та сариқ карточка олган ва бир марта майдондан четлатилган.

1781446967407.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/RubenMartinAS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›