“Манчестер Сити” Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси трансферини келишиб олди

Sherzod Nurmatov
17 авг 2026, 19:10
“Манчестер Сити” “Лилль” ярим ҳимоячиси Аюб Буаддининг трансферини келишиб олди, дея хабар бермоқда инсайдер Педру Алмейда.

18 ёшли марокашлик футболчининг “шаҳарликлар” сафига ўтиши бўйича келишув тўлиқ ҳал бўлди — томонлар ўзаро келишувга эришди. Трансфер суммаси ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Англия клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби марокашлик иқтидор эгасини ярим ҳимояда Родрининг ўрнини босишга мўлжалланган футболчи сифатида кўрмоқда.

Ёш бўлишига қарамай, Буадди халқаро майдонда ҳам ўзини кўрсатишга улгурди: 2026 йилги Жаҳон чемпионатида истеъдодли футболчи Марокаш терма жамоасининг 6 та ўйинидан 5 тасида иштирок этиб, барча баҳсларда асосий таркибда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/pedrogva6

Сўнгги янгиликлар

Барча ›