"Арсенал" Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси учун "Манчестер Сити" билан курашмоқда

5 июл 2026, 12:20
"Лилл"нинг марокашлик ярим ҳимоячиси Аюб Буадди АПЛга ўтиши мумкин.

Футболчига учта йирик клуб даъвогарлик қилмоқда. Буаддини "Арсенал”, "Челси" ва "Манчестер Сити" сотиб олмоқчи. "Лилль” бир шарт билан ярим ҳимоячини сотишга тайёр. Французлар футболчини кейинги мавсум учун ижарага олишни хоҳлашмоқда. Қайд этилишича, манфаатдор клублар ушбу шартга рози.

"Лилль” Чемпионлар лигасининг навбатдаги мавсумида иштирок этади. Жамоа ўтган мавсум ички чемпионатда "Лион"ни ортда қолдириб, учинчи ўринни эгаллади. Аюб Буадди Марокаш терма жамоасига ЖЧ-2026 чорак финалига чиқишга ёрдам берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TEAMtalk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›