"Манчестер Сити" Буадди билан келишувга эришди

Sherzod Nurmatov
4 авг 2026, 17:00
"Манчестер Сити" Франциянинг "Лилль" жамоаси ярим ҳимоячиси Аюб Буадди билан келишувга эришгани маълум бўлди.

Буадди "Лилль" сафидаги ёрқин мавсум ҳамда шу ёзда Марокаш терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионатидаги ажойиб иштирокидан сўнг Европанинг топ-клублари нишонига айланганди.

Буаддига "Арсенал", "Манчестер Юнайтед", ПСЖ ва "Бавария" томонидан қизиқиш борлиги айтилганди, бироқ "Sky Sport Germany" хабарига кўра, 18 ёшли ярим ҳимоячи учун курашда "Сити" устунлик қилмоқда.

"Сити" Буадди билан оғзаки келишувга эришган ва эндиликда "Лилль" билан Аюб учун тўланадиган товон пули миқдорини муҳокама қилмоқда.

"Сити" Родрининг кейинги тақдири қандай кечишидан қатъи назар Буаддини сотиб олмоқчи. Эслатиб ўтамиз, "Реал" испаниялик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sport Germany