“Реал” Родри ва Диоманде трансфери йўлида кутилмаган муаммога дуч келди

Sherzod Nurmatov
31 июл 2026, 11:21
Мадриднинг “Реал” клуби янги мавсум олдидан трансфер бозорида мураккаб вазиятга тушиб қолди.

COPE нашри тарқатган маълумотга кўра, “қаймоқранглилар” раҳбарияти “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри ва “Лейпциг” вингери Ян Диоманде трансферлари устида ишлашни давом эттирмоқда. Аммо потенциал янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун клуб аввало таркибда жой бўшатиши керак.

Ҳозирги вақтда “Реал” қайдномасидаги барча 25 та ўрин банд ва футболчилар жамоани тарк этишга шошилмаяпти. Клубни тарк этиш ниятида бўлмаганлардан бири ҳимоячи Рауль Асенсиодир. Манбага кўра, испаниялик футболчи бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқишни истамаяпти ва янги бош мураббий Жозе Моуриньюнинг ишончига кирмоқчи.

2.jpg

Таркиб билан боғлиқ ноаниқликларга қарамай, “Реал” раҳбарияти жамоани иккита йирик трансфер билан кучайтириш ғоясидан воз кечгани йўқ. Бироқ қайдномада жой бўшатилмагунча, Родри ва Диоманде бўйича келишувларни якунлаш жуда қийин бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: COPE