Зидан “Реал” ҳимоячисини Франция терма жамоасига қайтариши мумкин

Sherzod Nurmatov
30 июл 2026, 17:25
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳимоячиси Ферлан Мендини миллий жамоага қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Аммо бунинг учун футболчи тўлиқ тузалиши ва оптимал формага кириши талаб этилади.

“L’Equipe” нашри берган маълумотга кўра, Зинедин Зидан “Реал”нинг 31 ёшли ҳимоячисининг маҳоратини ҳамон юқори баҳолайди ва уни яна терма жамоага чақиришга тайёр. “Учранглилар”нинг янги устози Мендини ҳимоянинг чап қанотида муҳим фигура сифатида кўрмоқда.

Ҳимоячи жароҳатидан сўнг тўлиқ тикланиши ва аввалги жисмоний ҳолатини қайтариши керак. Агар бу амалга ошса, Зидан уни жамоанинг асосий чап қанот ҳимоячисига айлантирмоқчи. Бу ҳолат узоқ давом этаётган реабилитация даврида футболчи учун кучли мотивация бўлиши мумкин.

1.jpg

Менди илгари ҳам Зидан қўл остида ўйнаган. Франциялик мутахассис “Реал”да ишлаган даврда ҳимоячи жамоанинг асосий вакилларидан бири бўлган ва мураббий талабларини жуда яхши тушунган. Агар у аввалги спорт формасига қайта олса, ушбу омил Мендининг фойдасига хизмат қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe