Каземиро Мессини футбол худоси деб атади

admin
31 июл 2026, 12:05
"Интер Майами"нинг янги аъзоси Каземиро жамоадаги шериги, ҳужумчи Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен MLS'да айнан ўзим хоҳлаган жойдаман. "Юнайтед"ни эркин агент сифатида тарк этдим, менда Италиядан ва бошқа жойлардаги турли жамоалардан вариантлар бор эди, аммо мен айнан ўзим истаган ердаман... Месси билан бир жамоада бўлишдан завқ олишни, унга ёрдам беришни ва уни янада улуғ қилишни хоҳлайман. У футбол худоси. Унга ёрдам беришни истайман.

"Реал"да ўйнаб юрган кезларимда Месси менга қанчадан-қанча муаммолар туғдирган... Албатта, у билан бир жамоада ўйнашни орзу қилардим, чунки ҳар доим энг яхшилар билан бирга тўп тепишни хоҳлаганман. Ҳеч қачон уни бир ўзим тўхтатиб қола олмасдим, доимо жамоадошларимнинг ёрдами керак бўларди. Ҳозир у билан бир жамоада эканимдан жуда бахтиёрман ва унинг ёнида ғалаба қозонишда давом этмоқчиман", – деди 34 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячи матбуот анжуманида.

3.jpg

Каземиро Америка клуби билан 2027 йилги мавсум охиригача шартнома имзолади ва уни яна 2 йилга узайтириш имконияти мавжуд.

39 ёшли Месси 2023 йилнинг июль ойидан бери "Интер Майами"да тўп тепиб келмоқда, унинг битими 2028 йилнинг 31 декабригача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф
Манба: ESPN