Олимжон Абдувасилов - 50 ёшда

Narzulla Saydullayev
31 июл 2026, 12:04
Ўзбек футболида ёрқин из қолдирган тажрибали қанот ҳакамларидан бири, миллий чемпионатимиз назоратчиси Олимжон Абдувасилов ўзининг қутлуғ 50 ёшини қарши олмоқда.

Таниқли ҳакам, марҳум Сайфиддин Эрматов бугунги юбиляримизнинг футбол ҳаётида муҳим ўрин тутади. Жумладан, у киши “Пахтакор” футбол мактабида Олимжон Абдувасиловга устозлик қилган бўлса, кейинчалик ҳакамликнинг ҳам ўзига хос сир-асрорларини ўрганди.

2006-2024 йиллар оралиғида салкам йигирма йил давомида футбол ҳакамлиги соҳасида фаолият юритди. Миллий чемпионат ва Ўзбекистон Кубогининг энг муҳим учрашувларида ишлади. FIFA лайсмени сифатида ҳалқаро баҳсларга жалб этилди. Миллионлар ўйинида ортирилган тажриба эвазига ўзбек футбол жамоатчилиги орасида юксак обрў-эътибор ортирди. Бугунги кунда малакали мутахассис “Бунёдкор” футбол академиясида аналитика бўлимини бошқаряпти.

Фурсатдан фойдаланиб, О.Абдувасиловга мустаҳкам соғлиқ, узоқ ва баракали умр, оилангизга бахт-саодат, хонадонингизга файз-у барака, қалбингизга хотиржамлик ва ҳаётингизнинг ҳар бир кунида эзгулик ҳамда қувонч ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.

Яна кўп йиллар мобайнида Ўзбекистон футболи равнақи йўлидаги шарафли меҳнатингиз бардавом бўлсин!


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia