"Реал" Родри билан шартномани тўлиқ келишиб олди

Aslanov Jasurbek
29 июл 2026, 21:17
Родри ва "Реал" шартнома борасида тўлиқ келишувга эришдилар.

"Реал" Родри трансфери устидаги ишларда олға силжиди. Маттео Мореттонинг Radio Marca эфирида маълум қилишича, мадридликлар "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси билан шартнома шартларини тўлиқ келишиб олишди. Бу уларга "шаҳарликлар" билан музокараларда салмоқли важ бериши керак. Родри трансферга жиддий ёндашмоқда ва аллақачон испан клуби бош мураббийи Жозе Моуринью билан суҳбатлашган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Radio Marca