"Реал" Ла Лиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчисини сотиб олди

31 июл 2026, 01:38
"Реал" клуби ёш испаниялик ҳужумчи Карлос Эспининг трансферини расман эълон қилди.

"Қироллик клуби" ўтган мавсум Ла Лиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган 20 ёшли иқтидор эгаси учун 25 миллион евро тўлади. Эспи Мадрид клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади ва янги мавсумдан бошлаб жамоа шарафини ҳимоя қилади.

Маълумотларга кўра, Эспига "Барселона", "Арсенал" ва "Байер" каби клублар ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ футболчи фаолиятини айнан "Реал"да давом эттиришни маъқул кўрди ва мадридликлар трансферни қисқа муддат ичида якунлади.

Эспи ўтган мавсумда “Леванте” таркибида ЛаЛиганинг 25 ўйинида қатнашиб, 11 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: realmadrid.com