

Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, инглиз клуби 22 ёшли ҳужумчи Гонсало Гарсия учун 35 миллион фунт стерлинг, 21 ёшли ярим ҳимоячи Сесар Паласиос учун эса 8,5 миллион фунт стерлинг тўлайди.
Қайд этилишича, иккала трансфер ҳам "Реал"ни бошқарган "Фулхэм" бош мураббийи Альваро Арбелоа ташаббуси билан амалга оширилган.
Гонсало Ла Лиганинг ўтган мавсумида 30 та ўйин ўтказиб, ўртача 31 дақиқа майдонда бўлган ва 6 та гол урган.
Паласиос ўтган мавсум Испания чемпионатида 5 та ўйин ўтказди.



