

Бироқ асосий номзодлардан бири сифатида кўрилган Арне Слот миллий жамоани бошқариш вариантини рад этди.
Маълум қилинишича, 47 ёшли мутахассис 2025/26 йилги мавсум якунланганидан кейин “Ливерпуль”ни тарк этган бўлса-да, ҳозирча терма жамоада ишлашни режалаштирмаяпти. У фаолиятини Европа клуб футболида давом эттиришни истамоқда.
Аввалроқ Нидерландия футбол федерацияси рўйхатидан тажрибали мутахассислар Петер Бос ва Эрик тен Хаг ҳам чиқарилган эди. Шу боис федерация бошқа вариантларни кўриб чиқишга мажбур бўлмоқда.
Айни вақтда энг жиддий номзод сифатида Микаэль Райцигернинг номи муҳокама қилинмоқда. У аввалроқ Роналд Куманнинг ёрдамчиси сифатида Нидерландия терма жамоасида фаолият юритган ва мамлакат футболи тизимини яхши билади.


