

– Ўйин ҳақида қисқача ўз фикрларингизни айтиб ўтсангиз.
– Ўйин қийин бўлди, асосан биринчи тайм. Чунки барибир «Пахтакор»нинг ҳар қандай ёшдаги, ҳар қандай жамоаси хавфли. Улар ёш, тез, яхши академияси бор, академиядан чиққан ўйинчилар кўп. Биз улардан кўпроқ тажрибали бўлиб чиқдик деб ўйлайман. Вазиятларимиздан унумли фойдаландик, шунинг ҳисобига ғалаба қозондик.
– Ўтган матбуот анжуманида таъкидлаб ўткандингиз, реализацияда оқсаяпмиз деб. Бу ўйинда анча яхшиланганлигини кўрдик. Мазкур ўйинда футболчилар жуда кўп офсайд ҳолатига тушиб қоляпти. Яъни футболчиларингиз билан боғлиқ 15 мартага яқин ўйиндан ташқари ҳолат кузатилди. Шу вазиятлар бўйича фикр билдирсангиз.
– Тўғри, айниқса, захирадан тушган ўйинчиларимизда шундай ҳолат кўп бўлди. Бу бўйича тикланишдан кейин таҳлил қилиб чиқамиз. Чарчоқ аломатими… Биз ҳам офсайдга тушишлардан норози бўлдик.
Бундай бўлиши керак эмас. Чунки югурмаса, курашмаса, унда ҳеч қанақа натижа ҳам бўлмайди, жамоа ҳам қийин аҳволда қолади.



