Райс, Сака, Мадуэке, Стоунз ва яна 4 нафар футболчи жароҳат туфайли Японияга қарши ўйин олдидан Англия терма жамоасини тарк этди

Яна 8 нафар футболчи Уругвайга қарши ўртоқлик ўйинидан (1:1) кейин жароҳат ва шикастланиш туфайли Англия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиб, ўз клубларига қайтди.

31 март куни "Уэмбли"да бўлиб ўтадиган Япония билан ўртоқлик ўйини олдидан "уч шерлар" қароргоҳини Аарон Ремсдейл ("Ньюкасл"), Фикайо Томори ("Милан"), Доминик Калверт-Льюин ("Лидс"), Жон Стоунз ("Манчестер Сити"), Адам Уортон ("Кристал Пэлас"), Нони Мадуэке, Деклан Райс ва Букайо Сака (барчаси — "Арсенал") тарк этди.

Аввалроқ, Эберечи Эзе ва Жерелл Куанса ўрнига Харви Барнс ва Бен Уайт Англия терма жамоасига чақирилгани хабар қилинганди.


Манба: englandfootball.com