


"Тарихдаги энг яхши ўйинчи сифатида тилга олинмаганида Криштиану хафа бўлишини биламан, аммо холис бўлиш керак. У ақл бовар қилмас даражада зўр, шунчаки ҳайратланарли, энг улуғлардан бири ва бу ерда баҳслашадиган жойи йўқ. Унинг голлар бўйича рекордларини Мессининг кўрсаткичлари билан солиштириш мумкин. Аммо Криштиану кўп нарсаларни қила олмайди. У майдон марказида тўрт кишини алдаб ўтиб, таъқибдан шундай қутулиб кетолмайдики, сен: “У буни қандай қилди-я?” деб ҳайратда қолсанг. У бундай қила олмайди...
Унда Марадонада бўлган ва Мессида бор нарса йўқ. Мен ҳатто бразилиялик Роналдони Криштиану Роналдудан сал юқорироқ қўйган бўлардим. У Зидан, Неймар ва Мбаппе каби футболчилар билан тахминан бир хил савиядаги ўйинчи, гарчи охиргиси ҳали бундай даражадаги футболчилар қаторига энди қўшилиши керак бўлса ҳам", – деди Линекер.
41 ёшли Роналду — “Олтин тўп”нинг 5 карра соҳиби (2008, 2013, 2014, 2016, 2017) ва Чемпионлар Лигасининг 5 карра ғолиби ҳисобланади. У Португалия терма жамоаси билан бирга 2016 йилги Европа чемпионатида ҳам ғолиб чиққан.



