Ваннерга топ-клублар кўз тикди

Sherzod Nurmatov
15 сен 2026, 19:50
"Ливерпуль", "Бавария" ва "Реал" клублари ПСВ ярим ҳимоячиси Пауль Ваннерни сафига қўшиб олиш ниятида.

Манбага кўра, 20 ёшли австриялик футболчининг трансфери қишки трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин. Ваннер ўз фаолиятини "Бавария"да бошлаган ва "Эльферсберг" ҳамда "Хайденхайм"даги ижаралари оралиғида Германия гранди сафида барча турнирларда бор-йўғи 8 та ўйин ўтказган. Шу билан бирга, "Бавария"да футболчи ҳуқуқларини қайта сотиб олиш банди сақланиб қолган. ПСВ эса уни 50–55 миллион евро эвазига сотишни режалаштирмоқда.

Ярим ҳимоячи 2025 йилнинг ёзида ПСВга тўлиқ асосда ўтди ва ўтган бир йил давомида Нидерландия чемпионлигини қўлга киритган жамоанинг асосий ўйинчисига айланди. 2025/26 йилги мавсумда у 32 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ваннернинг ПСВ билан шартномаси 2030 йил 30 июнга қадар амал қилади.

Transfermarkt Австрия терма жамоаси футболчисининг трансфер қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMtalk