

- Жуда жанговар ўйинни кўрдик. "Бунёдкор" ёш футболчилари ва янги мураббийи эвазига бу ўйинга яхши кайфиятда келишини билгандик. Клубнинг академияси жуда яхши, 21-22 ёшли тайёр футболчилар чиқмоқда. Улар билан яхши футбол ўйнаса бўлади. "Бунёдкор" учун афсусдаман, бундай йигитларни, бу клубни сақлаб қолиш керак. Уларга омад тилайман ва чиройли ўйин учун раҳмат айтаман. Ўзимизга келадиган бўлсак, барчаси ўртача бўлди. Яхши томонлар ҳам ёмонлари ҳам бор. Ўз голимизни уриб олганимиз учун катта босимга дуч келдик.
- Биттагина гол урилган бўлса-да, иккала жамоада кўплаб имкониятлар юзага келди.
- Очиқ ўйин бўлди. Жамоалар шундай ўйин кўрсатишга тайёр. Тезлик кўрсатишяпти, таслим бўлишмаяпти. Қизиқарли ўйинлар кўпаймоқда.
- "Бунёдкор"га қарши ўтган сафарги ўйин ҳам деярли шундай бўлганди: "Локомотив"да кўп вазият бўлмаган, лекин реализация яхши бўлди. Бугун эса "Бунёдкор"да ҳам Сизнинг жамоангизда ҳам етарлича вазиятлар бўлди. "Локомотив" 6-7та гол уриши ҳам мумкин эди.
- Футбол шунақа. Баъзида тўртта вазиятдан тўртта урса бўлади, баъзида 12тадан 1та. Балки бунда ҳужумчининг маҳоратини айблаш мумкиндир. Лекин кеча "Ал Аҳли"га қарши ўйинда катта пул олаётган ҳужумчининг гол ура олмаётганини ҳам кўришимиз мумкин. Муҳими биз вазиятлар яратяпмиз, бу яхши. Вазиятлар яратмаслик эса жуда ёмон. Бу эса ўйин услубига боғлиқ. Биз эса бундан мамнунмиз.
- Ўтган сафарги матбуот анжуманида Жасур Яхшибоев ҳақида савол бергандим. У сўнгги 6 ўйинда 4та гол урди. Унинг терма жамоага қайтиши борасида бирор янгилик борми?
- Бу борада бирор нима билмайман. Улар қандай услубдаги жамоа йиғишлари ҳақида хабарим йўқ. Терманинг айрим мураббийлари ўйинларимизга келишди. Улар вингер кўришдими ёки бошқа футболчими, тўғриси маълумот беришмади. Балки бу сафар талаблар ва вазифалар бошқачадир. Албатта, бунинг учун унинг сифати етарли. Фақатгина тезроқ у ўз иқтидори ва сифатини очиб бера олиши керак. Бу бошқа масала. Футболчилар клубида бошқача, термада бошқача ўйин услубида ўйнашади. Айни дамда унинг ўйинларидан мамнунмиз.
- Орадан 5 кун ўтиб, "Нефтчи"га қарши ўйин. Бу борада нима дея оласиз?
- "Пахтакор" билан биргаликда "Нефтчи" Суперлигада юқори вазифа қўйган. Албатта, улар ҳам бу ўйинга яхшигина тайёрланишади ва бизга босим қилишади. Биз эса очиқ ўйин кўрсатишни истаймиз. Биз ўз олдимизга қўйган вазифамизни бажариш учун охиригача курашамиз. Кўрамиз. Лекин аниқ қизиқ ўйин бўлади.
- "Нефтчи"га қарши илк ўйинни кўргандим. Ўшанда жамоа кучни тўлиқ тақсимлай олмаган. 70 дақиқа катта ҳажмли ҳужумлар уюштирган, кейин эса куч қолмади ва "Нефтчи"нинг ҳужумлари кўпайди. "Локомотив" таймингни ҳис қила олмади ва йўқотилган куч сабабли иккита гол қўйиб юборди.
- Ўшанда мавсумнинг боши эди. Жамоа барча бир-бирини тушуниб олиши учун 4-5 та ўйин керак эди. Мавсум олдидан икки ойлик йиғин ҳам бор, лекин у расмий ўйинларнинг ўрнини боса олмайди. Ўшанда биз барчасини тўғри тақсимлай олмаётгандик. Таркиб янгидан йиғилган, футболчилар бир-бирини тушуниши қийин бўлаётганди. Нафақат жисмонан, балки, тактик жиҳатдан ҳам тобланиш учун янги жамоага вақт керак бўлади. Ҳамма бир-бирини тушунса, жисмонан камроқ куч кетади, тўп кам йўқотилади ва ўйин кўпроқ назорат остида бўлади.



