Расмий хабар: БААга қарши ўйиндан олдин Ўзбекистонда яна бир йўқотиш
14 окт 2024 13:20
Янгиликлар
Расмий хабар: БААга қарши ўйиндан олдин Ўзбекистонда яна бир йўқотиш
"Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Остон Ўрунов Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан учрашувда жароҳат сабабли иштирок эта олмайди. Футболчимиз тез фурсатда соғайиб, сафга қайтишини тилаб қоламиз", - деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Ўрунов 5 октябрь куни "Персеполис" сафида "Чадормалу"га қарши ўйиндан олдинги чигилёзди машғулотда жароҳат олган ва асосий таркибдан захирага олинган эди. Футболчи 10 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси сафида Эронга қарши баҳснинг 71-дақиқасида Аббос Файзуллаевнинг ўрнига захирадан майдонга тушганди. У Эрон билан ўйиндан кейинги машғулотларнинг ҳеч бирида иштирок этмади.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси марказий ҳимоячиси Рустам Ашурматов Эрон билан учрашувда олган сариқ карточкаси туфайли БААга қарши баҳсни ўтказиб юборишга мажбур.

|
Узбекистан Отабек Шукуров - 76' |
Кубок Мира квалиф. АФК - 3-й раунд гр. A . 4-тур 15/10/2024, 20:00 0
:
1
Тугади
|
ОАЭ |
Стадион: 32773 томошабин
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар