Расман: Эдуар Менди Саудия Арабистони клубига ўтди

Mirjalol Normatov
28 июн 2023
Ўтган 3 мавсум давомида "Челси" шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Эдуар Менди Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубига ўтди.

Осиё қитъаси клуби посбонни таркибига қўшиб олиш учун "Челси"га 17 млн фунт тўлайди. Дарвозабон эса янги клуби билан 3 йиллик шартномага қўл қўяди ва йилига 12 млн евро маош олади. Шунингдек, 3 млн евро маблағ бонус ҳам қўшиб берилади.

Сенегаллик дарвозабон "Челси"га 2020 йилнинг сентябрь ойида келганди. Ўтган вақт мобайнида у "аристократлар" либосида 105 та ўйинда мадйонга тушиб, 86 та гол ўтказиб юборди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia