

Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Юнайтед" хўжайинлари айни пайтда ўрганилаётган мураббийларнинг номзодларидан кўнгли тўлмаган. "Брайтон"ни бошқараётган Фабиан Хюрцелер клуб немис мутахассиси учун талаб қиладиган катта товон пули сабабли Кэррикнинг ўрнига ўринбосар сифатида қаралмаяпти.
Шунингдек, "Астон Вилла" устози Унаи Эмерининг "Юнайтед" раҳбарияти орасида мухлислари борлиги, бироқ унинг Бирмингем клуби билан шартномаси 2029 йилга қадар мўлжаллангани ва бу келишув ҳам жуда қимматга тушиши таъкидланмоқда.



