Расман: "Челси" Уэлбек билан шартнома имзолади

1 авг 2026, 22:15
"Челси" тажрибали ҳужумчи Дэнни Уэлбек билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

35 ёшли футболчи "Брайтон"дан эркин трансфер асосида "кўклар" сафига қўшилди. Томонлар 2028 йилгача амал қиладиган шартнома имзолашди.

Уэлбек янги жамоасига Хаби Алонсо бошчилигидаги мавсумолди йиғини давомида қўшилади.

Тажрибали инглиз ҳужумчиси ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида 37 та учрашувда 13 та гол урди ва "Брайтон"нинг энг самарали футболчиларидан бири бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Дэнни Уэлбек фаолияти давомида "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Уотфорд" ва "Брайтон" каби клубларда тўп сурган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: chelseafc.com