

– Ўйин ҳақида…
– Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, баҳс қийин кечишини билар эдик ва буни йигитларга тушунтирган эдик. Улар бугун ўз маҳоратлари даражасида тўп тепиб, бутун ўйин давомида яхши ҳаракат қилишди. Барчасини тўғри бажардик. Бироқ бугун ғалаба қозонишимизга йўл қўйишмади... "Андижон" жамоаси эмас... Бундай тарзда ўйнаш қийин.
– Натижадан қониқдингизми? Шунингдек, "Андижон жамоаси эмас", деган фикрингиз билан нимани назарда тутдингиз?
– Буни ўзлари билишади. Тўлиқроқ изоҳ сўраётган бўлсангиз, кўрганлар ҳаммасини билиб турибди. "Андижон" – яхши жамоа, лекин биз бугун очко йўқотдик. Биз учун ҳар бир очко жуда муҳим.
– Сиз доимо матбуот анжуманларида ўйинчилар тўғрисида тўлиқ маълумот бериб келгансиз. Ҳозирги пайтда Рустам Турдимуродовнинг "Андижон"га ўтиши ҳақида нима дея оласиз?
– Бундай хабарларни эшитмаганман ва бундан бехабарман. Бу маълумот қаердан чиққанини ҳам билмайман.
– Бугунги учрашув қайдномасидан четда қолган Ҳожимат Эркинов ва Ҳожиакбар Алижоновлар масаласига тўхталсангиз. Уларда жароҳат борми?
– Ҳожимат шу ерда эди, аммо тикланишга улгурмади, унинг кичик жароҳати бор. Ҳожиакбар Алижоновда ҳам бироз жароҳат мавжуд.
– Қизил карточка кўрсатилган вазиятга изоҳ бера оласизми?
– Буни кўриб чиқишимиз керак. Вазиятни такроран кўрмасдан туриб, ундай ёки бундай бўлди, деб гапира олмаймиз. Кўриб чиққанимиздан кейингина бир нима дейишимиз мумкин, аммо ҳозирча бу вазиятни кўрганим йўқ.
– Бугунги дуранг "Пахтакор"нинг чемпионлик йўлидаги имкониятларини қанчалик пасайтиради ёки бу кейинчалик тўғирлаб кетиладиган ҳолатми?
– Ҳали бутун чемпионатнинг ярмидан кўпи олдинда. Иккинчи давра ва яна кўплаб ўйинлар бор. Очко йўқотишга келсак, ҳозир ҳамма очко йўқотмоқда. Барча жамоалар кучли. Осон бўлмайди, лекин барибир биз охиригача курашамиз. Олдимизга қўйилган мақсадимиз бор. Фақат кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.



