

Лондон клуби 26 ёшли марказий ҳимоячи билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди. Келишув 2032 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Трансфер суммаси расман очиқланмаган. ОАВ хабарларига кўра, “Челси” франциялик футболчи учун тахминан 60 миллион евро тўлаган.
Лакруа 2024 йилдан бери “Кристал Пэлас” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Бунгача ҳимоячи Франциянинг “Сошо” ва Германиянинг “Вольфсбург” жамоаларида тўп тепган.



