

Миллий футбол маркази машғулотлар майдонида Суперлиганинг "Машъал" ҳамда Пролиганинг "Ғазалкент" жамоалари ўртасидаги назорат учрашуви ташкил этилди.
Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Муборакликлар сафида Ҳумоюн Муртазоев ва Маҳмуд Жўрабоев гол муаллифига айланган бўлса, "Ғазалкент" таркибида Ферузбек Олимов ва Абдуллоҳ Холмаматов зафар қучди.
Назорат учрашуви
Миллий футбол маркази, 1-машғулот майдони
"Ғазалкент" - "Машъал" 2:2
Голлар: Ферузбек Олимов 44, Абдулло Холмаматов 59 - Ҳумоюн Муртазоев 6, Маҳмуд Жўрабоев 90.

















