Расман: Билолхон Тошмирзаев — "Нефтчи" футболчиси!

Omonjon To`xtamirzayev
12 июл 2023
Маҳоратли футболчи Билолхон Тошмирзаев фаолиятини "Нефтчи" клубида давом эттиради.

Фарғоналиклар футболчини Яйпаннинг "Турон" клубидан ижарага олишди.  

1997 йилнинг 8 август куни Наманган вилоятида туғилган Билолхон Тошмирзаев жорий мавсум "Турон" жамоаси сафида 13 та ўйинда (1072 дақиқа) майдонга тушиб, 2 та голли узатма етказиб берди.  

Футболчининг Ўзбекистон Суперлигасидаги умумий статистикаси: 60 та учрашув, 2 гол ва 4 ассист. 

"Билолхон Тошмирзаевга жамоамиз сафида ёрқин ва мазмунли ўйинларини намойиш этиб, жонкуяр мухлисларимизга қувончли лаҳзаларни улашишида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!", - дейилади клуб хабарида.  


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia