

"Кекса синьоралар"нинг матбуот хизмати хабарига кўра, 38 ёшли мутахассис Маурицио Саррининг техник ёрдамчиси сифатида мураббийлар штабида иш бошлади.
Барцальи 2011-2019 йиллар давомида "Ювентус" билан 16 соврин қўлга киритганди. Баҳорда фаолиятини якунлаган Барцальи қисқа муддатдан сўнг яна жонажон клубига қайтди.
"Бьянконери"лар айни дамда А Серия турнир жадвалида етакчи. Бироқ бугун уларнинг асосий рақиби "Интер" ҳам майдонга тушади.



