UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  3 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

"Қўқон-1912": Мавсум-2017 якунлари: Қайси ойда кўп очко олганмиз? Янгиликлар

"Қўқон-1912": Мавсум-2017 якунлари: Қайси ойда кўп очко олганмиз?

2017 йил ҳам секин-аста ўз поёнига етиб бормоқда. Одатда бундай паллада якунига етаётган йил сарҳисоб қилинади.

Одатимизга кўра, бугун ҳам мавсум якунларига бағишланган навбатдаги мақоламизни тақдим этамиз. Бу сафарга маълумотларимиз ҳам сизларга манзур бўлади, деб умид қиламиз.

Энг кўп очко олинган ой
Март ойида старт олган Ўзбекистон чемпионати ноябрь ойида якунланганидан хабарингиз бор. Бу йилги мавсумда жамоамиз 41 очкони қўлга киритишди. Қайси ойда футболчиларимиз кўп очко олишгани мухлисларимиз учун қизиқ бўлса керак. “Қўқон-1912” жамоаси учун апрель ойи омадли бўлди. Баҳор фаслининг иккинчи ойида жамоамиз вакиллари ўтказилган тўртта ўйинда 10 очкони қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Энг кам очко олинган ой
Футболчиларимиз ноябрь ойида энг кам очкони қўлга киритишди. Чемпионат финишидаги сўнгги тўртта баҳсда жамоамиз ўз ҳисобига атиги бир очко ёзиб қўйди, холос.

Мағлубиятсиз ойлар
Биринчи даврада “Қўқон-1912” жамоасининг мағлубиятсиз серияси 11 ўйинга тенг бўлди. 1-турда “Насаф”га ютқазиб қўйган футболчиларимиз, 13-турда “Бунёдкор”га мағлуб бўлишди. Апрель ва май ойларида Нўъмон Ҳасанов шогирдларини енгадиган жамоа топилмади.

Қўйида қайси ойда неча очко олганимиз ва нечта гол киритганимиз ҳақидаги маълумот билан танишинг:
Март – 7 очко,  5 та гол
Апрель – 10 очко, 9 та гол
Май – 6 очко,  5 та гол
Июнь – 4 очко, 4 та гол
Август – 6 очко, 5 та  гол
Сентябрь – 4 очко, 6 та гол
Октябрь  - 3 очко,  2 та гол  
Ноябрь – 1 очко, 6 та гол
Жами: 41 очко, 42 та гол

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика