"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда

Sherzod Nurmatov
2 сен 2025
Қозоғистон Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга киритган Олмаоталик "Қайрат" ва Испаниянинг "Реал" жамоаси ўртасидаги ўйинга 4-5 минг турист ташриф буюради.

Бу ҳақда Қозоғистон туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов парламентнинг икки палатаси йиғилишидан сўнг маълум қилди.

"Реал" билан ўйин учун УEФА квоталари бор. Биз 4-5 мингга яқин сайёҳни кутмоқдамиз", – деди вазир.

"Қайрат" – "Реал" баҳси 30 сентябрь куни бўлиб ўтади. "Қайрат" илк бор Чемпионлар Лигасининг асосий босқичида иштирок этади. Қозоғистон жамоаларидан фақат "Остона" 2015 йилда буни уддалаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ТАСС