"ЗўрТВ" кейинги мавсум ЕЧЛ ва ЕЛ ўйинларини трансляция қилади

Оқил Абдубарноев
20 июл 2026, 03:23
"Зўр ТВ" телеканали кейинги мавсумдан эътиборан Европа Чемпионлар Лигаси ҳамда Европа Лигаси учрашувларини расман трансляция қилади. Бу ҳақда таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев хабар берди.

Эндиликда юртимиз футбол мухлислари кўҳна қитъанинг энг нуфузли клублар ўртасидаги мусобақаларини айнан мазкур телеканал орқали кузатиб боришлари мумкин.

Бундан ташқари, телеканал раҳбарияти Европанинг ТОП чемпионатларини ҳам намойиш этиш устида иш олиб бормоқда. Айни вақтда ушбу миллий биринчиликлар трансляция ҳуқуқини қўлга киритиш бўйича музокаралар давом этмоқда – агар келишувлар муваффақиятли якунланса, янги мавсумда томошабинларни янада катта футбол байрами кутади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia