

Аввалроқ айрим манбалар 33 ёшли футболчи терма жамоа билан хайрлашишга қарор қилганини хабар қилган эди. Бироқ бу маълумот кейинчалик рад этилди.
Журналист Маланг Сане футболчининг яқин атрофидаги манбаларга таяниб, Мане ҳозирча Сенегал терма жамоасидаги фаолиятини тугатиш ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилмаганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Насср" ҳужумчиси ЖЧ–2026да Сенегал сафида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифи бўлди.



