

Ярим ҳимоячи Ифеани Ифеани эндиликда “Машъал” шарафини ҳимоя қилади. Муборакликлар у билан шу йилнинг 23 декабрига қадар мўлжалланган шартнома тузишди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.
15 август куни 31 ёшни қарши оладиган футболчи 2020-2021 йилларда “Машъал”, 2023 йилда “Қизилқум” жамоаларида ўйнаган.



